АсосийJamiyat

“Марғилон ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири вафот этди

'“Марғилон ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири вафот этди'ning rasmi

Фарғона вилояти журналистикасининг таниқли намояндаларидан бири, “Марғилон ҳақиқати” газетасининг бош муҳаррири Набижон Собиров бугун 15 апрель куни 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда хабар қилган Фарғона вилояти ҳокимлиги “Марғилон ҳақиқати” газетасининг бош муҳаррири, таниқли журналист Набижон Собировнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Набижон Собиров 1954 йилда Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида туғилган. Фарғона давлат педагогика институти ҳамда  Белоруссия сиёсатшунослик ва ижтимоий бошқарув институтини тамомлаган.  Узоқ йиллар давомида "Фарғона ҳақиқати" газетасида мухбир, бўлим мудири ва бош муҳаррир сифатида фаолият олиб борган.  2008-2013 йилларда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши ижроия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. Шунингдек, “Халқ сўзи” газетасининг Фарғона вилояти бўйича мухбири бўлиб ҳам самарали меҳнат қилган.  

Истеъдодли журналист, меҳрибон устоз, камтарин инсон Набижон Собировнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

    Бошқа янгиликлар