АсосийJamiyat

Тошкент метроси таблосида пайдо бўлган уятсиз ёзувга ойдинлик киритилди

'Тошкент метроси таблосида пайдо бўлган уятсиз ёзувга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги "3-Бекат" станциясида вақтини кўрсатувчи соат  дарчасида ҳаракатланувчи сатрда ножўя гап акс эттирилган видео тарқалмоқда.  

“Тошкент метрополитени” УК маълум қилинишича, ушбу ҳодиса бўйича ички хизмат текшируви ўтказилган. Унга кўра, 12 апрель куни соат 16:40да ушбу вақтини кўрсатувчи соат  механизмига хакерлар томонидан киберҳужум (бузиб кириш) содир бўлганлиги аниқланди. Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб, Wi-Fi орқали бошқарилади. Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, унга ножўя гапни ҳаракатланувчи сатрга жойлаштирган. Таъкидлаш жоиз, мазкур гап 4 дақиқа ичида олиб ташланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

“Тошкент метрополитени” УК раҳбарияти телекоммуникация тармоғига ноқонуний (санкциясиз) уланишдан огоҳлантиради ва  бунга жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар