1

Жасур Ҳасанов собиқ жамоаси сафига қайтди

СПОРТ 25.02.2016, 14:23
Жасур Ҳасанов собиқ жамоаси сафига қайтди

“Локомотив” жамоасида тўп суриб келган Жасур Ҳасанов (кичик) ўз фаолиятини “Бухоро” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда бухороликлар матбуот хизмати хабар берган. 

“Бухоро” клуби тарбияланувчиси ҳисобланган тажрибали ярим ҳимоячи собиқ жамоаси билан янги битим имзолади. У 2012 йилги мавсумда “Бухоро”ни тарк этганди. 

Ўтган мавсумда “Локомотив”нинг 23 та ўйинида майдонга тушган Ҳасанов рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1