1

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланди

ЖАМИЯТ 15.04.2021, 16:42
Теглар: Визасиз саёҳат
Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни яхшиланди

The Henley Pasport Indeх рейтингида Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Биринчи ўринда Япония ўз фуқароларига 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини бермоқда.

The Henley Pasport Index паспорт рейтингида Ўзбекистон 1 поғонага кўтарилиб, Cоте дЪИвоире давлати билан бир қаторда 85-ўринни эгаллади.

Унга кўра Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз ёки етиб боргач виза олиш орқали саёҳат қилишлари мумкин.

Рейтингнинг ТОП-3 га: Япония (193 давлат), Цингапор (192 давлат), Германия (191 давлат) кирди.

МДҲ давлатлари орасида ҳам яхшиланиш кузатилди: Россия 48-ўринда (118 давлат), Беларус 68 ўринда (77 давлат), Қозоғистон 69-ўринда (75 давлат), Тожикистон 84-ўринда (58) ва Туркманистон 89-ўринда (53 давлат).

Энг сўнгги ўринларни эса Сурия (29 давлат), Ироқ (28 давлат) ва Афғонистон (26 давлат) эгаллаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1