1

Бугун Ўзбекистон бўйлаб кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 08:09
Бугун Ўзбекистон бўйлаб кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати хабарига кўра, бугун, 16 апрелда кундуз куни республика бўйича кам булутли, қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 22-27° илиқгача, жанубда ва чўл ҳудудларида 30° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 23-25° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 14-19° илиқ атрофида бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1