1

Қозоғистонга ўқишга олиб киришни ваъда қилиб 7.626.000 сўм олган фирибгар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 09:19
Қозоғистонга ўқишга олиб киришни ваъда қилиб 7.626.000 сўм олган фирибгар қўлга олинди

2020 йилнинг 10 сентябрь куни М.Э. Р.З. исмли аёлнинг ишончига кириб, 7.626.000 сўм эвазига фарзандини Қозоғистон Республикасига ўқишга олиб киришини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

"Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин" дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1