1

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тадбиркорга пулларини бермагани сабаб қуриб битказилган қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият кўрсатмаяптими?

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 09:36
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тадбиркорга пулларини бермагани сабаб қуриб битказилган қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият кўрсатмаяптими?

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жорий йилнинг 4 январь куни “Kun.uz” сайти орқали эълон қилинган “Сурхондарё вилояти ҳокимлиги тадбиркорга пулларини бермагани сабаб қуриб битказилган қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият кўрсатмаяпти” сарлавҳали мақола юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди:

Мақолада “Шарғун тоғ-кон сервис” МЧЖ томонидан Узун туманининг Оқ тумшуқ маҳалласидаги 79 қишлоқ оилавий поликлиникасининг қайта қуриш ишлари 2019 йилнинг октябрь ойида тугатилган бўлсада,  тадбиркорнинг Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясидан лойиҳада кўрсатилган 1,2 млрд сўмни тўлиқ ололмаётгани айтилган.

Ҳақиқатдан ҳам, вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси пудратчи “Шарғун тоғ-кон сервис” МЧЖ билан 2019 йилда 1,2 млрд.сўмга шартнома тузиб, Узун туманидаги 79-сонли  қишлоқ оилавий поликликасининг тез тиббий ёрдам шахобчасида реконструкция ишларини олиб борган.  

2021 йилнинг 1 январигача “Шарғун тоғ-кон сервис” МЧЖга 1,058 млрд. сўмлик бажарилган қурилиш ишлари учун маблағ тўлаб берилган. Пудрат шартномасига асосан қолган 173,0 млн. қарздорлик суммаси 2021 йилнинг март ойида тўлиқ тўлаб берилгани, ҳозирги кунда ушбу объект бўйича қарздорлик мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1