1

Шавкат Мирзиёев: "Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Раҳбарларнинг виждони бўлса, ойлигимни ярмини шуларга ўтказаман деб айтиши керак"

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 11:20
Шавкат Мирзиёев: "Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Раҳбарларнинг виждони бўлса, ойлигимни ярмини шуларга ўтказаман деб айтиши керак"

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар раҳбарлари фаолияти ҳақида гапириб, уларни халққа чин дилдан хизмат қилиш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини таъкидлади.

- Авваллари вилоятда раҳбар бўлиб ишлаш жуда оғир эди. Битта Пахтачи туманига бораман, десанг, 10 литр бензин берарди. Ойликчи? Битта тугул, яримта галстукка етмасди.  

Ҳозир вилоят, туман, шаҳар раҳбарлари, давлат хизматчилари учун машинаси, ойлиги, уйига қадар шароитини қилиб беряпмиз. Авваллари прокурорни ротация қилса, унинг на яшайдиган уйи, на шароити бўларди. Биз бу ишларни пулимиз кўпайиб кетгани учун эмас, ўша пайтларда армон бўлгани учун,  раҳбарлар ҳозир халққа яхши хизмат қилиши учун қиляпмиз.

Самарқандда 223 минг киши чет элда юрибди, 174 минг киши ишсиз. Агар ҳар бир туман раҳбарларининг виждони бўлса,  келиб айтиши керак. Шуларнинг ҳаётини яхшилаш учун ойлигимнинг ярмини  ўтказаман деб.  Ҳеч бўлмаса қаерда юрибди у фуқаро,  шароити қанақа,  оиласи қай аҳволда ўрганмайсизлар, ҳатто, қўнғироқ қилиб ҳам қўймайсизлар, - деди давлат раҳбари вилоят масъулларига қараб. 

Тафсилотлар ҳақида йиғилишда иштирок этаётган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов  маълум қилиб боради.

"darakchi.uz"ни кузатиб боринг!

 Мавзуга доир:
Президент Самарқандга нега келганини маълум қилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1