1

Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси нега ўраб олинди? Ҳокимлик ойдинлик киритди

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 12:20
Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси нега ўраб олинди? Ҳокимлик ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси нега ўраб олингани ҳақидаги саволлар пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолатга аниқлак киритди. 

"Шаҳримиздаги маданий ёдгорликлар, зиёратгоҳларни асраш, сақлаш ва тегишли тартибда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда. Шу жумладан, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган.  

Реконструкция жараёнида ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади, рамзий ротонда реконструкция қилинади, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади, аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва “Wi-Fi” худудлари барпо этиш режалаштирилган", - дейилади расмий изоҳда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1