1

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 13:11
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Азизов Мирза Мамаджонович бугун 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди.

Мирза Азизов юксак даражадаги мусиқали театр актёри сифатида “Юсуф ва Зулайҳо”да Фиръавн, “Фарҳод ва Ширин” да Баҳром, “Нодирабегим” мусиқали драмасида Мадалихон, “Алпомишнинг қайтиши” спектаклида Алпомиш образлари орқали томошабинлар меҳрини қозонган эди.

darakchi.uz  жамоаси Мирза Азизовнинг оила-аъзолари ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1