1

Сенатор Зомин тумани СЭО марказида юз берган ҳолат бўйича маълумот берди

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 15:56
Теглар: Сенат
Сенатор Зомин тумани СЭО марказида юз берган ҳолат бўйича маълумот берди

Аввалроқ, Зомин тумани СЭО маркази раҳбарининг ўз ходимларига нисбатан хақоратомуз ва қўпол муносабати Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурханов томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик.  

Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раси Кутбидин Бурханов Зомин тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик марказида юз берган ҳолат юзасидан маълумот берди.

"Мазкур ҳолат ўрганилиши натижасида маълум бўлдики, чиндан ҳам Зомин тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази санитар врач вазифасида ишловчи ходим 2020 йилнинг 20 август куни марказ биносида ишчи ходимлар олдида ўзининг раҳбари билан жанжаллашиб қолиб, бунинг ортидан раҳбар ва ходим бир-бирлари шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган.

Бундан ташқари, ушбу ходим марказ врач лаборанти бўлган яна бир ходим билан ҳам жанжаллашиб, бир-бирларини ҳақорат қилгани аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Зомин туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, натижасига кўра, марказ раҳбари ва икки нафар ходимига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва Зомин тумани маъмурий судига юборилган.

Зомин туман маъмурий судининг қарорига асосан мазкур раҳбар ва икки нафар ходим Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ўз навбатида, фуқароларимиздан аҳолини чалғитмаслик мақсадида аввал содир этилиб, ўзининг ҳуқуқий ечимини топган ҳолатлар акс этган видео ва аудио материалларни ижтимоий тармоқларда кенг тарқатмаслик сўралади",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

31.01.2023, 10:22

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси...
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўпайган — Сенат

29.09.2022, 09:18

Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда...
Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди

13.09.2022, 10:47

Бугун, 13 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат ахборот...
"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

05.08.2022, 12:03

Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1