1

Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 16:28
Теглар: об-ҳаво
Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. 

Республика ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-19апрелда кечалари 9-14оилиқ, кундуз кунлари 22-27оилиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

20 апрелда Ўзбекистон ҳудудига шимолий-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.20-21 апрелда кўпгина вилоятларда ( республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат 10-12о илиқ илиқ бўлади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражага кўтарилади

12.07.2022, 19:52

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 13-16 июль кунлари учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди....
Ўзбекистонда байрам ва дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан паст бўлади — "Ўзгидромет"

08.07.2022, 11:54

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати байрам ва дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.  Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво...
Бу ҳафта иссиқ чекинадими? "Ўзгидромет" ҳафталик об-ҳавони эълон қилди

04.07.2022, 11:55

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Маълум қилинишича, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат...
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 42 даражага кўтарилади

24.06.2022, 08:38

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмтаи хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1