АсосийJamiyat

Тошкентда 18 апрель куни баъзи кўчалар тўлиқ ёпилади

'Тошкентда 18 апрель куни баъзи кўчалар тўлиқ ёпилади'ning rasmi

"Toшшаҳартрансхизмат" Матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентда Дуатлон бўйича ҳаваскор ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон Очиқ Кубогининг биринчи босқичи ўтказилиши муносабати билан 18 апрель куни соат 07:30 дан 12:30 га қадар қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:  

 

1) Тўлиқ ёпилиш: Зулфияхоним кўчаси – Лабзак кўчасидан (MobiUz офиси) Нурафшон айланма йўлигача;

 

2) Тўлиқ ёпилиш: Нурафшон айланма йўли – Зулфияхоним кўчасидан Шароф Рашидов шох кўчасигача (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси);

 

3) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Шароф Рашидов шох кўчаси – Осиё кўчасидан (Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси) Абдулла Қодирий кўчасигача (“Жасорат” ҳайкали);

 

4) Икки тарафлама ҳаракатланиш йўлнинг битта қисми бўйлаб ташкил қилинади: Абдулла Қодирий кўчаси – Шаров Рашидов шох кўчасидан (“Жасорат” ҳайкали)  Лабзак кўчасигача (“Анҳор-Локомотив” боғи).

 

 

 

    Бошқа янгиликлар