АсосийJamiyat

Наманганда официантга шилқимлик қилган безориларни тартибга чақирмоқчи бўлган эркак пичоқланди

'Наманганда официантга шилқимлик қилган безориларни тартибга чақирмоқчи бўлган эркак пичоқланди'ning rasmi

2021 йилнинг 5 апрель куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Ғ.Илҳом, 24 ёшли Қ.Акмал ва 22 ёшли Э.Жаҳонгирлар Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани “Кичик Жомашўй” маҳалласида жойлашган “Водий” ошхонасида ўзларига хизмат кўрсатаётган 19 ёшли Й.Гулмирага шилқимлик қилишади. Қизнинг сочидан ушлаб тортганларида уларни тинчлантирмоқчи бўлган 31 ёшли Б.Зокиржонни уриб дўппослаганлар ва уларни ажратмоқчи бўлган 46 ёшли Н.Адҳамжон ва 27 ёшли С.Бургуталиларни ҳам уриб,  С.Бургуталининг сон қисмига пичоқ билан жароҳат етказишган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган маълумотга кўра, Суд тиббий экспертиза хулосасида Б.Зокиржон ва Н.Адҳамжонлар “енгил” ҳамда С.Бургутали “ўртача оғир” тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.  

Тергов ҳаракатлари жараёнида, Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирлар ушбу умумий овқатланиш ошхонасида официант бўлиб ишловчи Й.Гулмирани улар билан биргаликда бир столда ўтириб овқатланишга мажбурлаб, турли уятли хатти-ҳаракатлар содир этганликлари сабабли ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар