1

Тошкентдаги мактабларда калта пайпоқ кийган ўқувчиларга қарши кураш бошландими?

ЖАМИЯТ 16.04.2021, 18:00
Тошкентдаги мактабларда калта пайпоқ кийган ўқувчиларга қарши кураш бошландими?

Блогер томонидан ўзининг ўғли ўқийдиган синфда дарс пайти болаларнинг оёқ кийимини ечтириб, пайпоқларининг калта ёки узунлиги назорат қилингани ҳақида танқидий пост жойлаштирилди. 

" – Кеча тарбия соатига айланиб, ЛГБТнинг калта пайпоққа боғлиқлиги тўғрисида маъруза ўқилган 20 дақиқа (шартли) ЎЗБЕК ТИЛИ дарси ҳисобидан кетди, тил жонкуяри сифатида менга икки карра аламли бу ҳол. Шу 20 дақиқалик билимнинг ўрнини қачон тўлдириш тўғрисида  ўша “йўл харита”ларида нимадир дейилганми? Нечта синфда қанчалаб 20-30 дақиқалар кетяпти бунга? Саводи, билими бўлмаган одамни маънавиятли қилиш мушкуллигини, ҳамма эзгуликлар, юксак маънавият ҳам, аввало билим ва савод устига қурилишини билмаймизми? Юмшоқ тарғибот йўлидан бориб, тарбияни дарс ва таълим тизимига аралашмаган ҳолда, дарсларда маъруза эмас, дарсдан ташқарида юксак қадриятларни акс эттирган санъат, адабиёт асарларини саҳналаштириш, томоша қилиш, бепул тўгараклар фаолиятини ривожлантириш орқали амалга оширса бўлмайдими?  

Айтганча, ким қайси конспирологик назарияга ишонса, ўзининг иши. Лекин бола пайпоғининг узунлигини ўзи ва ота-онаси ҳал қилади!" - дейди блогер.

 

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат юзасидан  Ҳалқ таълими вазирлигининг матбуот котиби баёнот берди.

Унга кўра, ҳодиса Миробод туманидаги 110-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган ва ҳозирда ҳақиқий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан эса келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмаганлиги маълум қилинди.   

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1