АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда юк машинада талон-торож қилинаётган 60 литр ёқилғи маҳсулотлари аниқланди

'Қорақалпоғистонда юк машинада талон-торож қилинаётган 60 литр ёқилғи маҳсулотлари аниқланди'ning rasmi

Кеча, 15 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасига ноқонуний ҳолат юзасидан ариза келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, шу куни “Темир йўлларда хавфсиз кун” тадбири давомида, Қўнғирот тумани, Қўнғирот ОФЙ да яшовчи 1966 й.т Б.Б. бошқарувидаги, "Қўнғирот темир йўл масофаси" корхонасига тегишли “Mersedec-Benz” русумли юк автомашинаси юкхонасидан темир йўлга тегишли бўлган, узунлиги 2.70 см, эни 20 см, бўйи 17 см бўлган 49 дона ёғоч "шпал" ҳамда учта елим идишда жами 60 литр бензин ёқилғи маҳсулотларини талон-тарож қилиб олиб кетаётган вақтида аниқланган.

Суриштирув давомида ушбу маҳсулотлар ҳужжатлари сўралганда Б.Б. сохта ҳужжатларни кўрсатган.                                    

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар