АсосийЖАМИЯТ

“UzAuto Motors” ижтимоий тармоқларда тарқалган машиналар салонига сув кириб кетаётгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда аҳолининг автомобилнинг кабинаси(салони)ни сув боса...

'“UzAuto Motors” ижтимоий тармоқларда тарқалган машиналар салонига сув кириб кетаётгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди'ning rasmi

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда аҳолининг автомобилнинг кабинаси(салони)ни сув босаётганлиги ҳақидаги шикоятлари ва мурожаатлари пайдо бўла бошлади. Тарқалган видео тасвирларда сув салон ичига тушиб, автомобил гиламчалари остида тўплангани акс этган. Ҳолат юзасидан UzAuto Motors АЖ расмий муносабат билдирди.

Аслида янги автомобил салонида сув тўпланишининг асосий сабаби, автомобил кузовининг техник тешикларининг демонтаж қилинганлигидадир.

Автомобил моделига қараб, техник тешиклар транспорт воситасининг пастки қисмида ёки двигател панелида жойлашган бўлади. Уларнинг ҳар бири махсус қопқоқлар билан маҳкамланган.

Кўп ҳолларда техник тешикларнинг носозлиги демонтаж вақтида, яъни ташқи қурилмалар масалан, видеорегистраторларни ўрнатиш жараёнида юзага келади. Ташқи қурилмаларни ўрнатишда ишончли бўлмаган ёки етарли малакага эга бўлмаган айрим нопрофессионал мутахассислар томонидан қопқоқларга ёка тешикларга  зарар етказилиши, уларни жойлаштиришни унутиб қўйишлари мумкин. Натижада эса  тана зичлиги жисмнинг герметиклиги бузилади.  Бу эса салон ички қисмига сувнинг осонлик билан киришига олиб келади. 

Янги автомобилингизда бу каби тушунмовчиликларга йўл қўймаслик ва муаммони бартараф этиш мақсадида, қўшимча муаммоларни юзага чиқармаслик учун биз фақат сертификатланган хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

“UzAuto Motors” учун ҳар бир мижознинг хавфсизлиги ва қулайлиги муҳим ҳисобланади. Биз эҳтимолий шикастланишлар ҳақидаги фото - ва видео- ахборотни тақдим этаётган фаолларга миннатдорчилик билдирамиз. 

    Бошқа янгиликлар