Буюк Британияда коронавируснинг янги, янада хавфли штамми аниқланган. Ушбу мутация Жанубий Aфрика ва Бразилия штаммларига қараганда юқумли бўлиши мумкин.
“Мамлакат соғлиқни сақлаш бошқармаси янги мутацияга "кўриб чиқилаётган вариант" мақомини берди. Дастлаб, Ҳиндистонда аниқланган ушбу штамм бир нечта мутацияга эга”, дейилади расмий баёнотда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу мутация 77 кишида тасдиқланган. Мутахассислар улар билан алоқада бўлган одамларни аниқлашга киришган.
Шарқий Aнглия тиббиёт университети профессори Пол Хантер янги штаммда иккита мутацияси мавжудлигини қўшимча қилган.
“Бу ҳатто Бразилия ва Жанубий Aфрика вариантларига қараганда вакциналар томонидан камроқ назорат қилиниши мумкин”, дейди профессор.






