АсосийJamiyat

Бир кунда уч нафар қидирувдаги шахс ушланди

'Бир кунда уч нафар қидирувдаги шахс ушланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган, 2021 йил 1 апрель кунидан қидирувда бўлган, 1982 йилда туғилган З.Я. Тошкент вилояти ИИББ ЙХХБ РИБда аниқланиб ушланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.

У ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш мақсадида келган вақтида ЙХХБ инспекторининг ҳушёрлиги сабаб қидирувда эканлиги аниқланиб, дарҳол қўлга олиш чоралари кўрилган. З.Я. га нисбатан Самарқанд вилояти Жомбой тумани ИИБ томонидан эълон қилинган қидирув тўхтатилди.

Бундан ташқари, шу куни Қибрай ва Паркент тумани ИИБ ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 46, 168, 244-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд органидан яшириниб, апрель ойи бошидан буён қидирувда бўлган икки нафар шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъминланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар