АсосийSiyosat

Ҳозирги кунда вакцинация бошланган ҳар бир пунктда энг камида иккитадан вакцинани таклиф қиляпмиз — Бош вазир

'Ҳозирги кунда вакцинация бошланган ҳар бир пунктда энг камида иккитадан вакцинани таклиф қиляпмиз — Бош вазир'ning rasmi

Тошкентда бўлиб ўтаётган Махсус комиссия йиғилишида Бош вазир Абдулла Арипов пандемия билан боғлиқ иқтисодий масалалар ва вакцинация жараёнига алоҳида тўхталиб ўтди:

“Президентимиз бошидан бу масала бўйича тўғри йўналиш бердилар. Ҳозирги кунда вакцинация бошланган ҳар бир пунктда энг камида иккитадан вакцинани таклиф қиляпмиз.  

Бу йил пандемия билан курашиш учун 3 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиб берилган.

Бироқ, бу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Барқарорликка эришилиши, мутахассисларнинг тавсияси билан тўй ва маъракада қатнашувчилар сонини 100 кишигача оширдик.  

Ҳаттоки, баъзи раҳбарлар ҳам 100 киши мумкин экан деб, тўйларни 200-300 кишилик қилиб ўтказяпти. Давлат бошқарув идораларида раҳбар лавозимларида ишлаётганларнинг ўзи шуни қиляпти. Шундай маълумотлар ҳам йўқ эмас. керак бўладиган бўлса, айнан шу деб лавозимидан кетади.  

Куни кеча президентимиз шу бўйича жуда қаттиқ эътироз билдирдилар. Бир-икки раҳбар карантин талабларига риоя қилмагани учун ҳам ишдан кетади. Кечирасизлар-ку, олдин тўйларни тўхтатишгача борган бўлсак, ҳозир ҳам қиламиз шу ишни. Халқ саломатлиги учун қилинади шу нарса”.

Мавзуга доир:

Ўзбекистонга «африканча» штамм ҳам кирди — Бош вазир

Тезкор! 18 апрелдан карантин назорати янада кучайтирилади

Овқатланиш муассасалари ва автобусларда ўриндиқлар сони 50 фоизгача чекланади

Йил охиригача Ўзбекистон ўз вакцинасини чиқариши мумкин — Абдулла Арипов

Таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш бўйича кўрсатма берилди

Концерт томоша тадбирлари тўхтатиладими? Бош вазир бошчилигидаги йиғилишда масалага ойдинлик киритилди

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилади

    Бошқа янгиликлар