АсосийJamiyat

Бугун баъзи вилоятларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

'Бугун баъзи вилоятларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 14-19° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар