17 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 33 208 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 403 136 нафарга етди.
17 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (4545 нафар),
- Қашқадарё вилояти (4350 нафар),
- Самарқанд вилояти (4344 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 58529 нафар,
- Андижон вилоятида 44309 нафар,
- Наманган вилоятида 40664 ,
- Самарқанд вилоятида 36178 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






