Жорий йил 13 апрель куни, Янгиқўргонда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.
Вилоят ИИБ Ахборот хизматига кўра, аризада 2021 йил 8 апрель куни Чортоқ туманида яшовчи “Р” ва “У” исмли танишлари билан ўз уйида биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирашгани қайт этилган. Ўша куни мурожаатчининг маст бўлиб қолганлигидан фойдаланиб, танишлари уни кийимсиз ҳолда қуритилган укроп ва ошкўкларни гиёҳванд моддалари деб кўрсатишиб, видео тасвирга олишади. Ушбу видео тасвирларни интернет тармоғи орқали тарқатиб, шарманда қилмасликлари учун 20.000.000 сўм пул талаб қилишади.
Фуқаронинг аризасида кўрсатилган ҳолатларни текшириш мақсадида, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар Хамроҳ кўчасида аризада номи келтирилган шахслар фуқародан махсус кимёвий ишлов берилган 20.000.000 сўм пулларни олган вақтларида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 апрель куни
Ўз.Р ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






