Бугун эрта тонгда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Вакилларимиз 19-24 апрел кунлари ушбу шаҳарда ўтказиладиган “Санкт-Петербург Губернатор кубоги-2021” мусобақасида иштирок этишади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
“Сибур Aрена”да ўтадиган анъанавий халқаро мусобақада бу йил 15 мамлакат вакиллари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Улар орасида мезбон ва ўзбекистонлик боксчилардан ташқари Куба, Қозоғистон, Ҳиндистон, Шотландия, Таиланд, Марокаш, Нидерландия каби етакчи мамлакатларни ҳам учратиш мумкин.
Мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этадиган эркаклар терма жамоамиз тўлиқ таркибда қатнашиши аҳамиятли. Россия сафарига қуйидаги боксчиларимиз йўл олишди:
49кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
52кг: Шаҳобиддин Зоиров
56кг: Миразизбек Мирзахалилов
60кг: Aбдумалик Ҳалаков
64кг: Элнур Aбдураимов
69кг: Бобоусмон Ботуров
75кг: Фанат Қаҳрамонов
81кг: Дилшодбек Рўзметов
91кг: Санжар Турсунов
+91кг: Баҳодир Жалолов






