АсосийJamiyat

Учқўрғонлик ота фарзандлари алименти учун 4300 доллар берди

'Учқўрғонлик ота фарзандлари алименти учун 4300 доллар берди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросин Учқўрғон туман бўлими томонидан Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Жумладан, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.  

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш боис фуқаро фуқаро Позилов Турсунбой фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент маблағни бир йўла тўлаб берди.  

Бўлим иш юритувида Учқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Позилов Турсунбойдан ундирувчи Турсунова Умида фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таьминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Фуқарога амалдаги қонунчиликда фарзанди вояга етгунга қадар алимент маблағларини тўлаши ёки мол-мулк ҳадя қилиш мумкинлиги тушунтирилди. Масъулият ва мажбуриятни ҳис этган ота у бир йўла вояга етгунга қадар 4300 АҚШ доллари миқдоридаги маблазни тўлаб берди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

    Бошқа янгиликлар