Оила муқаддас қўрғон. Шу қўрғонга дарз кетса фарзандлар энг кўп азият чекади. Чунки ҳаётда ҳар бир фарзанд бахтли бўлишга ҳақли. Мажбурий ижро бюро органларига алимент ундируви билан боғлиқ келиб тушаётган ижро ҳужжатларининг аксариятида ўртада бир нафар фарзандлар бўлса, кўпида 2 ёки ундан кпроқ фарзандлар тақдирига бефарқ бўлган ҳолларни кўриш мумкин.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 17.02.2021 йилги ижро ҳужатига асосан, қарздор Д.Махкамовдан ундирувчи Ф.Махкамованинг фойдасига икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Алимент ота вояга етмаган фарзандлари учун моддий таъминот пулларини ўз вақтида тўлаб келган бўлсада, МИБ туман бўлими томонидан ажримдаги оилага олиб борилган профилактика ва ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 14 апрель куни қарздор ва ундирувчининг икки нафар вояга етмаган фарзандлари келажаги учун оилани тикланишига ҳисса қўшилди.
Қарздор ва ундирувчи ярашиб, фарзандлари эса бутун оила бағрида улғайишади энди. Муборак кунларда туман бўлими давлат ижрочиси С.Эшдавлатов томонидан олиб борилган саъй- ҳаракатлари бесамар кетмади, юритимизда парчаланган яна бир оила тикланиб фарзандлар ҳаётига қувонч қайтди.






