АсосийJamiyat

Россиядаги ўзбек муҳожирлари огоҳлантирилди. Улар жорий йилнинг 15 июнига қадар Россия ҳудудида бўлишларини қонунийлаштиришлари лозим

'Россиядаги ўзбек муҳожирлари огоҳлантирилди. Улар жорий йилнинг 15 июнига қадар Россия ҳудудида бўлишларини қонунийлаштиришлари лозим'ning rasmi

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги билан ўрнатилган ҳамкорлик асосида Россия ҳудудида ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳозирги кунда Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали Россия Федерацияси ҳудудида бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишлари лозим.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чорлари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Бошқа янгиликлар