1

Бугун Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

ЖАМИЯТ 19.04.2021, 07:33
Бугун Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, ушбу ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-19° илиқ бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1