1

Суд қарорлари устидан апелляция ва кассация шикоятларини бериш муддатлари ўзгартирилди

ЖАМИЯТ 19.04.2021, 13:50
Суд қарорлари устидан апелляция ва кассация шикоятларини бериш муддатлари ўзгартирилди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, маъмурий ишларни кўриш билан боғлиқ қуйидаги асосий ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • ️маъмурий ва бошқа оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилиши муносабати билан туман (шаҳар) маъмурий судлар тугатилди;

 

  • кассация институти қайта ислоҳ этилиши ва назорат инстанцияси тугатилиши муносабати билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексидаги назорат инстанцияси билан боғлиқ моддалар ва барча қоидалар чиқариб ташланди;

 

  • қонун талабларига жавоб берадиган, суд қарорлари устидан Олий судга берилган ҳар қандай шикоят (протест) тўғридан-тўғри Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилди;

 

  • юқори турувчи судга мурожаат қилувчи шахсларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида, апелляция шикояти (протести) бериш муддати йигирма кундан бир ойга, кассация шикояти (протести) бериш муддати бир ойдан бир йил муддатга ўзгартирилди.  

 

  • илгари апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома икки ойдан кечиктирмасдан берилиши мумкин эди. Янги қонунда бундай чеклов чиқариб ташланди ва илтимоснома тарафлар томонидан чекланмаган муддатда берилиши мумкинлиги белгиланди;

 

  • инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги инвестициявий низолар, рақобатга оид ишлар маъмурий судлар томонидан кўрилишига алоҳида урғу берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1