1

Самарқандда "Нексия-3" автомобиль ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди

ЖАМИЯТ 19.04.2021, 14:20
Самарқандда "Нексия-3" автомобиль ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди

️Жорий йилнинг 19 апрель куни соат 07:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчасида, ҳайдовчи С.М. "Нексия-3" русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган велосипедчи А.А.ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

️Натижада, велосипедчи 35 ёшли А.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Текширув давомида велосипедчининг мастлик ҳолатида бўлганлиги аниқланган.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1