1

Коронавирус сабаб Тошкентдаги яна бир университетда номуайян муддатгача масофавий таълим берилади

ЖАМИЯТ 19.04.2021, 14:44
Коронавирус сабаб Тошкентдаги яна бир университетда номуайян муддатгача масофавий таълим берилади

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг профессор-ўқитувчилари, талабалари орасида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланганлиги сабабли, 2021 йилнинг 19 апрелдан университетда ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилди.

Аввалги ОТМлардан фарқли ўлароқ, мазкур университетда масофавий ўқиш муддати номуайян муддатга, аниқроғи эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар деб белгиланган.

Бунгача баъзи ОТМларда коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланганда 14 кун муддатга масофавий ўқиш тартибига ўтилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1