"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 17 апрелдан бошлаб "18-Автобус саройи" МЧЖга бириктирилган 53, 147, 121-сонли автобус йўналишлари бўйича ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари учун белгиланган жадваллар сонига кўпайтиришлар киритилди.
Унга кўра жадваллар сони:
- 53-автобус йўналиши - иш куни 8 та, шанба куни 8 та, якшанба куни 7(+1) та;
- 121-автобус йўналиши - иш куни 11 та, шанба куни 11(+1) та, якшанба куни 11(+1) та;
- 147-автобус йўналиши - иш куни 12 та, шанба куни 12(+1) та, якшанба куни 12(+1) та этиб белгиланганини маълум қилинди.






