1

Ўзбекистон ёшлар иттифоқида янги раҳбарлар сайланди

ЖАМИЯТ 19.04.2021, 16:08
Теглар: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ўзбекистон ёшлар иттифоқида янги раҳбарлар сайланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқида 19 апрель куни янги раҳбарлар сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Зайниддинов Шавкат Зайниддинович Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган. Шавкат Зайниддинов 1983 йил 21 августда Тошкент вилоятида туғилган. У бугунги кунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, марказий кенгаш раисининг ўринбосари лавозимига Олимов Шерзод Муродуллаевич сайланган. Шерзод Олимов 1988 йил 20 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган. У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1