1

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 239 нафар тарбияланувчи эшитиш аппаратларига муҳтожлиги маълум бўлди

ЖАМИЯТ 19.04.2021, 16:19
Теглар: эшитиш аппаратлар
Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 239 нафар тарбияланувчи эшитиш аппаратларига муҳтожлиги маълум бўлди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати хабар беришича, Кармана туманидаги кар ва заиф эшитувчи болаларга таълим тарбия берувчи 25-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати биноси 1958 йилда қурилган.

180 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхона биносининг қурилиши 2021 йилда режалаштирилган, лекин қурилиш ишлари хали хануз бошланмаган. Қуввати 250 ўринга мўлжалланган муассасада 257 нафар тарбияланувчилар мавжуд.

Мактабгача таълим гуруҳида 18 нафар тарбияланувчилар бор. Хабарда 2017-2020 йиллар мабайнида 4 нафар бола инклюзив таълим олиш учун яшаш жойига юборилганлиги айтилмоқда.

Мактаб биносида спорт зали йўқлигидан ўқувчилар спорт билан шуғулланиша олишмайди.

Ачинарлиси, синфларда стационар овоз кучайтирувчи мосламаларга эҳтиёж мавжуд. 239 нафар тарбияланувчи эшитиш аппаратларига муҳтожлиги айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1