АсосийJinoyat

Термизда ифторлик вақтида ресторанда оммавий муштлашув содир бўлди. Ҳолат юзасидан расмийлар баёнот берди

'Термизда ифторлик вақтида ресторанда оммавий муштлашув содир бўлди. Ҳолат юзасидан расмийлар баёнот берди'ning rasmi

16 апрель куни соат 19:10 ларда 36 ёшли Н.Нўмонжон ва 31 ёшли Т.Аслиддинлар Термиз шаҳрида жойлашган “Хан Султан” номли рестораннинг ҳовли қисмида оила аъзолари билан алоҳида столда овқатланиб ўтириб, Н.Нўмонжон уларга хизмат кўрсатаётган официант 22 ёшли Н.Захриддин буюртмани вақтида олиб келмаганлиги сабабли, уни ҳақорат қилиб, юз қисмига бир шапалоқ урган.

 Шу вақтда 37 ёшли Т.Захриддин, 41 ёшли У.Исмаил ва 29 ёшли А.Нохидбеклар уни тинчлантириб, безорилик ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган. Н.Нўмонжон эса қайнукаси Т.Аслиддин билан бир гуруҳ бўлиб уларга фаол қаршилик кўрсатиб, уриб-дўппослаб, ресторан эшигининг ойнаси ва идиш жамланмаларини уриб синдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н.Нўмонжон ва Т.Аслиддинларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Тергов ҳаракатлари давомида, Н.Нўмонжон ва Т.Аслиддинлар муқаддам безорилик жиноятлари учун судланганликлари аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

    Бошқа янгиликлар