АсосийJamiyat

Пайариқдаги банк филиали ходимлари фермерларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди

'Пайариқдаги банк филиали ходимлари фермерларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди'ning rasmi

Пайариқ туманида банк филиали томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Челак филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари Б.Н. ва бошқалар тумандаги 14 та фермер хўжаликларининг хабардорлигисиз уларнинг банк ҳисоб рақамларидаги жами 129,7 млн сўмни “S.” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, унинг банк олдидаги кредит қарздорлигини қоплашга йўналтириб, фермер хўжаликлари манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар