АсосийЖАМИЯТ

"Суд мустақиллиги ва сўз эркинлиги: муаммо ва ечимлар" мавзуида халқаро тадбир бўлиб ўтди

Бугун, 19 апрель санасида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида “Судья...

'"Суд мустақиллиги ва сўз эркинлиги: муаммо ва ечимлар" мавзуида халқаро тадбир бўлиб ўтди'ning rasmi

Бугун, 19 апрель санасида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Судья дахлсизлиги ва сўз эркинлиги: муаммо ва ечимлар” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот котиби Турсунали Акбаров хабар қилди.

 Судьялар олий кенгаши АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирдан бугуннинг долзарб мавзуси – суд дахлсизлиги ва сўз эркинлиги хусусида сўз юритилди. Яъни, эркин фуқаролик жамиятида судьянинг дахлсизлиги қанчалар муҳим бўлса, сўз эркинлигининг аҳамияти ҳам ундан кам эмас. 

Албатта, ҳар тизимнинг фаолияти қонун билан тартибга солинган. Бироқ жамиятда очиқлик ва шаффофлик,  айниқса, сўз эркинлиги каби наъматлар тобора ўз аксини топаётган бугунги кунда айрим муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келаётгани ҳам бор гап.  Бундай ҳолатлар   оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали билдирилаётган турли фикрларда айниқса яққол намоён бўлмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ёш судьяларда жамоатчилик билан ишлаш кўникмалари яхши шаклланган бўлишини тақозо этади. 

Тадбир иштирокчилари илк марта судьялик лавозимига тайинланганлар экани эътиборидан уларда мулоқот маданиятини ошириш, турли таранг вазиятлардан чиқиш кўринкмаларини шакллантириш лозимлиги ўз-ўзидан маълум.  Тажрибали психолог Шоира Исоқованинг айни шу мавзудаги қизиқарли чиқиши иштирокчиларда катта таассурот  қолдирди.

Шунингдек, Джорджия университетининг (АҚШ) журналистика ва ҳуқуқшунослик бўйича доценти, "Columbia Journalism Review" журналининг матбуот эркинлиги бўйича эксперти Джонатан Питерс (Jonathan Peters) билан «Судьялар ва суд ходимлари ижтимоий тармоқлардан қандай унумли фойдаланишлари мумкин: АҚШ тажрибаси мисолида» мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

Мавзу юзасидан берилган саволларга маҳаллий ва хорижлик мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

    Бошқа янгиликлар