Тошкент – Хўжакент йўналишида тезюрар электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилишига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, айни кунларда "Тошкент МТУ" УК йўлсозлари ушбу жараёнга пухта ҳозирлик кўришмоқда.
17 апрель куни Салар-Яланғоч станциялари оралиғида, яъни 2 пикетнинг 4-километридан 5-километригача бўлган масофадаги пўлат изларни янгилаш ишлари амалга оширилди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра тезюрар электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилгунига қадар, ушбу йўналишда таъмирга муҳтож бўлган пўлат излар тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилади.






