АсосийJinoyat

Чироқчи туманида кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган оилавий корхоналар раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Чироқчи туманида кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган оилавий корхоналар раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

“Ч.М.” ва “Х.Ф.”оилавий корхонаси раҳбарлари Ч.Ю., Ғ.Х. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали АТБ “Агробанк” Чироқчи филиалидан ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 80 млн сўм ҳамда “Х.Ф.”оилавий корхонасига ажратилган 100 млн сўм кредит маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар