АсосийJamiyat

Соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ноқонуний танлов натижалари бекор қилинди

'Соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилган ноқонуний танлов натижалари бекор қилинди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги  томонидан «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилган давлат хариди жараёнлари ўрганилганида, «Давлат харидлари тўғрисида» ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.  Бу ҳақда Агентлик Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар клиник шифохонаси харид комиссияси томонидан ускуналарга техник хулоса тақдим қилиш юзасидан ўтказилган танловга «Z.S.» МЧЖнинг тақдим қилган ҳужжатлари кўриб чиқилмаган ҳамда таклифи асоссиз равишда рад қилинган.

Шу каби қонунбузилиш ҳолатларига, Тошкент шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси буюртмачилигидаги 92,4 млн. сўмлик аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича ўтказилган танловда ҳам кўриш мумкин.  

Буюртмачи танловда талабгорларга давлат харидлари шартларида назарда тутилмаган талабларни кўйгани ва мазкур шартлар асосида ғолибни аниқлаш ҳолатларига йўл қўйилгани маълум бўлган.

Юқоридаги ҳар иккала танлов қонун талаблари бузилган ҳолда ўтказилганлиги сабабли, Агентлик тақдимномаси асосида бекор қилинди. 

    Бошқа янгиликлар