АсосийJamiyat

Тошкентда 8 ёшли бола устига арғимчоқ устуни қулаб тушиши оқибатида вафот этди

'Тошкентда 8 ёшли бола устига арғимчоқ устуни қулаб тушиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

Бу ҳақда марҳум 2012 йилда туғилган болакай Н.Щ.нинг отаси ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилган. Унга кўра, ҳодиса 17 апрель куни болалар ўйин майдончасини ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган 1, 2 ва 3-уйлар ҳовлисидаги Водник-1 даҳасида содир бўлган.  

Ободонлаштириш хизмати ходимлари майдонни тегишли меъёрлар асосида тўсмаганлиги ва бунинг оқибатида 8 ёшли боланинг устига арғимчоқ устуни қулаб,  воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисмининг «а» банди (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига олиб келса) билан жиноий иш очилган.

Ҳолат юзасидан бир қатор экспертизалар тайинланган. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар