АсосийJamiyat

Бир йилда икки маротаба меҳнат таътилига чиқса бўладими?

'Бир йилда икки маротаба меҳнат таътилига чиқса бўладими?'ning rasmi

"Даракчи" таҳририятига Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро  Ф.Ибрагимовдан мурожаат келиб тушди:

— II гуруҳ ногирониман. Автокорхонада рассом бўлиб ишлайман. Билишимча, ногиронлиги борлар бир йилда икки маротаба меҳнат таътилига чиқса бўлар экан. Шу маълумот тўғрими?

Фуқаронинг мурожаатига жавоб олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси Дилфуза Дадажонова билан боғландик...

— Амалдаги меҳнат қонунчилигига асосан ногиронлар меҳнатини муҳофаза қилиш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга иш ҳақини камайтирмаган ҳолда ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қисқартирилган иш вақтини белгилаш, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга 30 кундан кам бўлмаган муддатга йиллик узайтирилган меҳнат таътилини уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки бошқа қулай вақтда берилиши назарда тутилган. Иш берувчи томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга, уларнинг хоҳишига кўра йилда бир маротаба 14 кунгача иш ҳақи сақланмаган ҳолда, яъни ўз ҳисобидан таътил берилиши лозим. Шуни таъкидлаш жоизки, ижтимоий кафолат сифатида корхонанинг ички ҳужжатларига асосан, ногиронларга 30 кундан ортиқ муддатга йиллик қўшимча меҳнат таътили берилиши мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА 

    Бошқа янгиликлар