Президент қарорига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги академиясининг Нукус филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ички ишлар вазирлги академиясининг Нукус филиали ўқув жараёни бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Филиалда таълим олган битирувчиларга Академия битирувчилари билан бир хил диплом берилади. Филиалда ўқиш учун номзодлар дастлабки босқичда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи шахслар орасидан танлаб олинади.
Шунингдек, филиалга ўқишга қабул қилиш квотаси Академияга умумий қабул квотаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланади.






