«Uzbekistan Airways» ва «Uzbekistan Airports» компанияси Шавкат Мирзиёевга авиация самарадорлигини ошириш режаларини тақдим этди.
Лойиҳада «Uzbekistan Airways» харажатларини 46,5 миллион долларга қисқартириш, авиация даромадини йилига 40 миллион долларга ошириш мақсадида қуйидаги режаларни амалга ошириш кўзда тутилган:
- Авиакомпания ва унинг таркибий бўлинмаларида иш ўринларини 20 фоизга қисқартириш;
- Париж, Рим, Амритсар, Мумбай, Милан, Токио, Бангкок, Жакарта, Куала-Лумпур ва Россиядаги 11 та самарасиз ваколатхонларни ёпиш орқали 12,3 миллион доллар тежаш;
- Фойдаланилмаётган 12 та 380 минг долларлик самолётни сотиш ҳамда 4 та А-320 самолётида арзон авиақатновларни йўлга қўйиш;
- Авиачипталарни хорижда сотиш бўйича агентлар комиссиясини 9 фоиздан 5 фоизга тушириш ва 6 та бош агентлар билан шартномаларни бекор қилиш;
- Россия, Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва АҚШдаги авиачипталарни сотиш агентлиги билан шартномани тўхтатиш.
Шунингдек, aвиакомпания маҳаллий авиақатновларни ҳафтасига 17 тадан 49 тага кўпайтиришни режалаштирган.






