АсосийJamiyat

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди

'Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди'ning rasmi

«Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Президент қарори (ПҚ–5077-сон, 15.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди.

Қайд этилишича, университет қуйидагилар учун малакали кадрлар тайёрлайди:

 - ИИВ ва Миллий гвардия учун – жамоат тартибини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва паспорт тизими талабларини амалга ошириш;

 - Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун – ҳарбий дипломатия, юриспруденция ва иқтисодиёт ҳамда муҳандислик-техник, тарбиявий-психологик ва қўмондонлик-тактик фаолият соҳасида;

- қўриқлаш тузилмаларига эга органлар учун – қўриқлаш соҳасининг барча йўналишларида.

2021/2022 ўқув йилидан Университетда бакалавриат ва магистратура тизими жорий этилади.

Қабул квотаси бакалавриатга 300 тагача курсантларни, сиртқи таълим учун 100 нафаргача тингловчини ташкил этади.

Бошқа янгиликлар