Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчихонаси ташаббуси билан юртимизнинг туризм салоҳиятини Исроил давлатида кенг тарғиб қилиш мақсадида, бир қанча амалий ишлар қилинмоқда. Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида, жорий йилнинг 19-29 апрел кунлари Ўзбекистоннинг Исроилдаги Туризм бўйича элчиси Х.Давидовнинг юртимизга ташрифи амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ташриф доираси жаноб элчи тарғибот материалларини тайёрлаш учун ҳозирда Тошкент шаҳрида бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи куни жаноб Давидов Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари ҳамроҳлигида шаҳримизнинг туризм салоҳиятига оид бир қанча видеоролик ҳамда видеомурожаатларни тасвирга олиш учун пойтахтимиздаги "Хазрати Имом" мажмуаси ва "Ташкент cитй" паркига ташриф буюрди.