Оқолтин туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Аниқланишича, “I.G.” МЧЖ раҳбари туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини жорий таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга амалда бажарилмаган 75,6 млн сўмлик иш ҳажмини қўшиб ёзганлиги, шунингдек мактаб собиқ бош ҳисобчиси Б.Э. 41,5 млн сўм бюджет маблағларини ходимларга асоссиз равишда ортиқча тўлаб юборганлиги натижасида жами 117,1 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






