Фарғона вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибият мудири вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич Фурқат туманига янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида вилоят ҳокимининг тегишли қарори муҳокамага қўйилди ва депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Жуманов Жаҳонгир 1982 йилда Фарғона туманида туғилган. Фарғона политехника институтининг тармоқлар иқтисодиёти бўйича магистратурасини тамомлаган.
Кўп йиллар вилоят молия тизимида ва вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2019-2021 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.






