АсосийЖАМИЯТ

#Рамазон-2021. Рўза тутганда бассейнга бориб, сузса бўладими?

Рўза тутганда бассейнга бориб, сузса бўладими? Рўзаси очилиб кетмайдими? Ушбу саволга Ўзбе...

Рўза тутганда бассейнга бориб, сузса бўладими? Рўзаси очилиб кетмайдими? Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди.

- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бу масалада уламолар ихтилоф қилишган. Мазҳабимиз уламолари сувга тушиб, қорнида уни сувуқлигини ҳис қилса ҳам рўзаси очилмаслигини айтишган. Ҳанафий уламолардан Аллома Ибн Нужайм: “Киши сувга тушганда орқа йўлдан сув кирмаслиги”ни таъкидлаганлар. 

  Лекин ибодатда эҳтиётини олиш даркор. Чунки ховузда чўмилганда бурун, оғиз ёки қулоқдан сув кириши эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам.

 

 

    Бошқа янгиликлар