АсосийJamiyat

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўмдан берилади

'Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўмдан берилади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

Унга кўра, 9 май Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Ватан озодлиги ва шон-шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар ва маданий-маърифий кечаларни ўтказиш топширилди.

 

    Бошқа янгиликлар